Клуб янгиликлари

Фламарион "Пахтакор" футболчисига айланди!

Клуб янгиликлари

"Динамо" Батуми сафида 2022 ва 2023 йилги мавсумларда мамлакат тўпурари бўлган. 2019 йилда эса тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни олганди. Фламарион Грузия чемпионатида 139та ўйинда майдонга тушган ва 59та гол урган. 23 маротаба ассист қайд этган. Бир мавсум қуйи лигасида 32 та баҳсда 24 та гол урган. Россия Премьер Лигасида эса 20 та ўйин, 4 та гол.

Сўнгги мавсумни Францияда футболчи фаолиятининг асосий йилларини чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида ўтказган.

Шартнома имзолагач, бразилиялик футболчининг фикрлари шундай бўлди: 
- МДҲ футболи менга таниш. Фаолиятимнинг катта қисмини Грузияда ўтказганман. Худди ўша сермаҳсулликни "Пахтакор" сафида ҳам такрорлаш учун меҳнат қиламан ва мамлакат чемпионатида муваффақият қозониш учун ҳаракат қиламан. 

Жовиньо Фламарион "Пахтакор" билан шартномага имзо чеккан тўртинчи легионер бўлди.  

"Жовини биз икки мавсум аввал қўлга киритишни истагандик. Жорий мавсум учун у билан келишувга эришдик. 2025 йилги мавсум ёшларимиз билан тажрибали футболчиларимизни умумлаштирамиз", - дейди Дилшод Каримов.