Клуб янгиликлари

Драган Черан кетма-кет олтинчи бор тўпурар бўлган биринчи футболчи

Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг сербиялик легионери Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордларини ўрнатишда давом этмоқда.

У кетма-кет ва умуман олти мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди. Шу тариқа Черан бу борада ўзининг рекордини янгилаб қўйди. "Пахтакор" таркибида Драган Суперлигада 109 гол муаллифига айланди. Жамоамиз учун урган жами голлари сони 135тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса Черан жами 143 гол муаллифига айланиб улгурди.