Ёшлар жамоамиз биринчиликнинг 25-турида ОКМКдан 3:0 ҳисобида устун келиб, ушбу лигада 10-бор чемпионликка эришди.
Бунгача "Пахтакор" 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2010, 2012, 2018 ва 2023 йилларда U-21 лигасида мавсумни энг юқори поғонада якунлаганди. Бу сафар эса 10-чемпионлик қўлга киритилди. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам"Пахтакор" рекордчи саналиб, 7 чемпионликка эга "Нефтчи" билан фарқни катталаштирди.
Мавсумни барқарор ўтказган "Пахтакор" ёшлар жамоаси чемпионликни ўзида сақлаб қола олди. Ушбу муваффақият қўлга киритилишида клуб раҳбариятидан тортиб академия ходимларининг хизматларигача эътироф этиб ўтиш лозим. Мирко Йеличич ва Ойбек Усмонхўжаев бошчилигидаги жамоа мавсумни ажойиб нотада якунлади.