Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Клуб янгиликлари
Суперлига 23-тур ўйинида 31 октябрь куни "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 55 бор тўқнаш келишган. Улардан 40тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 6 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 129 марта ишғол қилган жамоамиз 38 гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтказилган 27 баҳснинг 23тасида жамоамиз зафар қучган. 4 баҳсда эса кучлар тенг келган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 31 октябрь, пайшанба куни "Жар" стадионида соат 18:15да бошланади.