Элит Чемпионлар Лигаси 3-турида жамоамиз 21 октябрь куни Ироқнинг Карбала шаҳрида "Ал Шорта" билан беллашади.
Ушбу клуб 7 бор Ироқ чемпионига айланган. Сўнгги 3 мавсумда бу жамоа кетма-кет Ироқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Ҳозирда "Шорта"ни маҳаллий мураббий Аҳмад Салаҳ бошқариб келмоқда. Чемпионлар Лигасида бу мавсум "Насср" (1:1) ва "Ҳилол" (0:5) билан ўйинлар ўтказди.
"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 8 ўйинда майдонга тушишган.
2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган. 2019 йил айнан "Эйр Форс"га қарши Тошкентдаги плей-офф ўйинида жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2021 йил "Ал Қува" билан баҳсларда 0:0 ҳамда 1:0 натижалари қайд этилган.
Умумий 8 ўйинда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 14 гол урилган ва 5 тўп ўтказиб юборилган.
"Ал Шорта" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Карбала Халқаро стадионида бошланади.