Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Динамо"

Клуб янгиликлари
Суперлига 21-турида "Шерлар" Тошкентда "Динамо"га қарши ўйнайди.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 51 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 39 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 104 тўп киритилиб, 27 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтказилган 25 учрашувнинг 23тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабамиз 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Мазкур беллашув Элит Чемпионлар Лигаси 3-турида Ироқнинг "Ал Шорта" клубига қарши баҳсдан аввал охирги расмий беллашув бўлади. Стадионга ташриф буюриб, "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 октябрь, якшанба куни соат 14:00да "Жар" стадионида бошланади.