Клуб янгиликлари

Превью. "Персеполис" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Элит Чемпионлар Лигаси 2-турида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан сафарда тўқнаш келади.

"Пахтакор" ушбу рақиб билан ОЧЛда 4 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва мағлубият қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, 2019 йил гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган. 2020 йил чорак финалда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган.

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 16 марта Эрон чемпионати, 7 бор Эрон Кубоги ва 5 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Охирги 8 мавсумдан 7тасида айнан ушбу клуб Эрон чемпионлигини қўлга киритиб, ўзининг яққол гегемон эканини исботлаб келмоқда. Жамоани испаниялик Хуан Карлос Гарридо бошқариб келмоқда.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 сентябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Қудсдаги "Шаҳри Қудс" стадионида бошланади.