Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Олимпик"

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Суперлига 20-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"ка қарши баҳс олиб боришади.

Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар беш бор тўқнаш келган. Икки ўйинда жамоамиз, яна бирида рақиб зафар қучган, икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. "Пахтакор" 8 гол уриб, 6 тўп ўтказиб юборган.

"Пахтакор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, чоршанба куни соат 17:30да "Жар" стадионида бошланади.