Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Клуб янгиликлари
Кубокдаги иштирокини давом эттираётган "Шерлар" 30 август куни "Жар"да "Навбаҳор"га қарши ўйнайди.

Жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида жами 11 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Пахтакор", 2тасида эса рақиб зафар қучган. Уч баҳс дуранг билан тугаган. 25 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 13 гол ўтказиб юборган. Тўқнашувларнинг биттаси финалда рўй бериб, 1993 йилги ҳал қилувчи ўйинда "Шерлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кубокдаги турли босқичлардаги етти тўқнашувнинг бештасида жамоамиз умумий ҳисобда ғолиб бўлган.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ярим финал ўйини 30 август, жума куни соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.