Суперлига 16-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив" билан майдонга тушади.
Жамоамиз сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.
Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 39 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 7 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 82 гол урган "Шерлар" 35 тўп ўтказиб юборишган. 2020 йил жамоамиз 7:0 ҳисобида рақиб устидан муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5та тўп киритган! Ғалабалардан 7таси йирик натижа билан эришилган.
Ўз майдонимиздаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 13 ғалаба, 3тадан дуранг ва мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 50:20.
"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 18 август, якшанба куни соат 20:15да "Жар" стадионида бошланади.