"Арал" билан беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи баҳс хусусида фикрларини билдирди.
- Икки хил бўлим ўтказдик. Биринчи бўлимда ўзимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Бу руҳият сабабли. Танаффусдан кейин умуман бошқа футбол намойиш этдик. Кўп вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи битта гол урдик.
Бу футболчиларнинг фикрлашига боғлиқ. Ўзим футболчилик фаолиятимда бундай муаммолар билан дуч келганман. Ҳар бир рақибга бирдек тайёргарлик кўриш керак эканлигини кўп маротаба такрорлаганман. Ҳеч қайси жамоани осонгина мағлуб этиб бўлмайди. Қайсидир футболчи хаёлан терма жамоа йиғинида. Кимдир эса ҳаёлан таътилга йўл олди. Биз ёмон ўйнамадик, аммо биринчи бўлимдан кўнглим тўлмади.