Нимчорак финалда "Арал"ни кичик ҳисобда енгган жамоамиз 14-кубок сари юришни давом эттиради.
Баҳсни турли сабабларга кўра, Черан, Собирхўжаев, Ҳамралиев ва Назаров ўтказиб юборди. Биринчи бўлимда "Шерлар" рақиб дарвозаси олдида кескин ҳолатларни кўп юзага келтира олмади. Холматов ва Ортиқбоевнинг аниқ зарбаларини рақиб посбони қийинчиликсиз бартараф этди. Нукусликлар юқори босим уюштиришга уринишди.
Танаффусдан кейин ўйин тезлашди ва кетма-кет голли имкониятлар содир қилинди. Ортиқбоевнинг қулай вазиятдан уринишини дарвозабон бартараф этган бўлса, Ҳамдамов ва Холматовнинг зарбалари ноаниқ чиқди. Бир ҳолатда Холматов тўсинни нишонга олди. 88-дақиқада Абдуманнопов тепган тўпни дарвозабон қайтарди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Адҳамзода боши билан бўш дарвозага гол урди - 0:1.
Кичик ҳисобда ғалаба "Пахтакор"ни чорак финалга олиб чиқди. Ушбу босқичда жамоамиз "Бунёдкор"га қарши сафарда майдонга тушади.
"АРАЛ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
6 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 723 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, Д.Жуманиёзов, Н.Афиногенов, С.Абдураҳмонов.
ВАР: Р.Юсупова.
АВАР: А.Цапенко.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: М.Саримсоқов.
"Арал": Насимов, Аҳмаджонов, Ибрагимов (Сағдуллаев, 46), Қуттибоев, Умирбеков (Юсупбоев, 65), Жўрабоев, Шерипов (Норбоев, 73), Алиев, Куанишбаев (Расулов, 56), Шамсиддинов, Абдулҳақов (Қалмағабетов, 46).
"Пахтакор": Павлюченко, Алижонов, Абдумажидов, Азмиддинов, Поёнов (Холдорхонов, 72), Асқаров (Усмонов, 82), Ортиқбоев, Абдуманнопов, Холматов, Адҳамзода, Ҳамдамов.
Гол: Адҳамзода, 88 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Ибрагимов, 24. Азмиддинов, 32. Холдорхонов, 89.