Суперлига 5-тур қолдирилган ўйинида "Шерлар" Фарғонада "Нефтчи"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Жамоамиз томонидан уюштирилган ҳужумлар кескинлик борасида юқорироқ бўлди. 16-дақиқада Ҳамдамов ҳисобни очди. Черандан тўпни қабул қилган Адҳамзода жарима майдонига ёриб кирди ва зарба йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни Достон яқин масофадан тўрга киритди - 0:1. Ушбу голга жавоб бериш мақсадида "Нефтчи" икки хавфли ҳужум уюштирди. Норчаевнинг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, Эффионг тепган тўпни Назаров қайтариб юборди. 40-дақиқада эса орадаги фарқ иккитага етди. Холматов узатган тўпдан сўнг икки ҳимоячини ортда қолдирган Абдуманнопов 18 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 0:2. Бўлим охирида Черан узатган тўпни Ҳамдамов дарвозага буриб юборишга улгурмади.
Танаффусдан кейин ҳимояда анча хотиржам ўйнаган "Пахтакор" ўйин суръатини назорат қилди. Мезбонларда Облақуловнинг қулай вазиятдаги уриниши бўлди холос. Бу вазиятда Азмиддинов тўпга ғов бўлди. Жамоамиздан Черан ва Усмоновнинг зарбаларига аниқлик етмади. Фарғонада 2:0 ҳисобида зафар қучган "Шерлар" биринчи даврани юқори кайфиятда якунлашди.
"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:2)
1 июль. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14785 томошабин.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, А.Раҳимов.
ВАР: А.Рисқуллаев.
АВАР: М.Нехочин.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: Д.Ҳотамқулов.
"Нефтчи": Эргашев, Жўрабоев, Цигер, Жалолиддинов, Норчаев (Облақулов, 63), Қодирқулов, А.Ғофуров (Қаҳрамонов, 46), Убайдуллаев, Сафаров (М.Ғофуров, 57), Ғуломов (Жумабоев, 75), Эффионг (Тошмирзаев, 46).
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Адҳамзода, Холматов, Собирхўжаев (Поёнов, 88), Ҳамдамов (Асқаров, 82), Абдуманнопов (Усмонов, 62), Черан.
Голлар: Ҳамдамов, 16 - 0:1. Абдуманнопов, 40 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Қодирқулов, 4. Адҳамзода, 14. Алижонов, 50. Холматов, 60. Азмиддинов, 63.