Клуб янгиликлари

Драган Черан "Пахтакор"нинг юқори лигалар ва Суперлигада энг яхши тўпурарига айланди

Клуб янгиликлари

Сербиялик футболчи жамоамиз тарихида навбатдаги рекордларни янгилашда давом этмоқда.

Энди Черан "Пахтакор" сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Красницкийдан тортиб олди. Красницкий жамоамиз таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103тага етказди. Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игорь Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.

Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красницкий 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Драган Черан - 103
Игорь Сергеев - 101
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Александр Гейнрих - 66
Игорь Шквирин - 66
Сервер Жепаров - 64
Дилмурод Назаров - 56
Собир Ходиев - 54
Миржалол Қосимов - 52
Шуҳрат Мақсудов - 51

"Пахтакор"нинг юқори лигалардаги тўпурарлари
Драган Черан 103
Геннадий Красницкий  102
Игорь Сергеев 101
Игорь Шквирин  91
Биродар Абдураимов  87
Анвар Солиев    86
Зайниддин Тожиев  71
Андрей Якубик  70
Александр Гейнрих    66
Сервер Жепаров  64
Дилмурод Назаров  56