Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Уч очко олдик, аммо кўп хатолар ҳам қилдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинда ғалаба қозондик, уч очко жуда муҳим эди. Лекин намойиш этган ўйинимизга нисбатан саволлар бор. Машғулотларда ишлаган нарсаларимизни бугун бажара олмадик. Шу сабабли кўрсатган футболимиздан қониқмадим. Баъзи футболчилар тактик жиҳатдан хатоларга йўл қўйишди. Биринчи бўлимда ҳимояда рақибга кўп имконият бердик. Шу билан бирга ҳимояда фақат ҳимоячилар эмас, балки бутун жамоа қатнашишини унутмаслик керак. Баъзи ҳолатлар борасида доим ишлаяпмиз, гапиряпмиз, аммо бу футболчиларга етиб бормаяпти. Демак, машғулотларда янада кўпроқ тер тўкишимиз керак.

Ёшлар аста-секинлик билан ўсиб боришмоқда. Мавсумдаги дастлабки турларга нисбатан уларда ижобий ўзгаришлар бор. Аммо маълум даражага етиб боргунча меҳнат қилишда давом этилади.