"Шерлар" Суперлига 12-туридан ўрин олган учрашувда 21 июнь куни ОКМК меҳмони бўлишади.
Мазкур баҳсда жамоамиздан Умар Адҳамзода дисквалификация туфайли ўйнай олмайди.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 32 марта ўзаро тўқнаш келишган. 23 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 58 тўп киритиб, 19 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Олмалиқда кечган 16 ўйиннинг 13тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар. Сафарда 31 гол урган ҳолда 8 тўп ўтказиб юборилган.
ОКМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 12-тур беллашуви 21 июнь, жума куни соат 20:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.