Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Ўз ишимизни бажаришда давом этяпмиз"

Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг "Пахтакор" устози матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи навбатда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Анча очиқ футбол ўйнадик. Вазиятлар ярата олдик, аммо гол ура урмадик. Ҳимояда ҳам анча тартибли ўйнадик. Кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олдик ва голга яқинроқ эдик. Биринчи бўлиб гол урган жамоа бугун катта эҳтимол билан ғалаба қозонар эди. Биз ўз ишимизни бажаришда давом этяпмиз. Меҳнатимизнинг мевасини бугун кўрдингизлар. Захирамиз бироз кучсиз ва шу сабабли таркибда ўзгаришлар қила олмаяпмиз. Асосийси биз тўғри йўналишдамиз.

Чемпионатдаги барча жамоалар мен учун тенг, аммо "Насаф" ва "Навбаҳор" каби жамоаларга қарши футболчилар анча тетик бўлиб ўйнашмоқда. Аслида, барча рақибларга қарши шундай руҳият ва истак билан ўйнашимиз керак. Кўп маротаба такрорладим ва яна бир маротаба айтаман. Чемпионатдаги жамоаларнинг даражаси тенглашди. Ҳеч кимни осонгина мағлуб эта олмайсиз.