Клуб янгиликлари

Марказий ўйинда дуранг

Клуб янгиликлари
Суперлига 11-турида жамоамиз "Навбаҳор" билан голсиз дуранг ўйнади.

Баҳсда дастлабки кескин ҳолатни рақиблар юзага келтиришди. Табатадзе ва Искандеровнинг аниқ зарбаларидан сўнг Павлюченко тўпни қайтарди. 10-дақиқада Чераннинг узатмасидан кейин Ҳамдамов гол урди, бироқ у офсайдда қолгани сабабли гол бекор қилинди. Бўлим ўрталарида Жокичнинг икки аниқ зарбаси йўлига Павлюченко тўсиқ бўлди. 45-дақиқада Черан тепган тўпни Юсупов қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Чераннинг бир зарбасига салгина аниқлик етишмади. 63-дақиқада Драганнинг яна бир уринишидан сўнг тўпни тўсин қайтарди. 66-дақиқада Собирхўжаевнинг узатмасидан кейин Ҳамдамов кучли зарба бера олмади ва рақиб посбони тўпни қайтарди. Қўшиб берилган дақиқаларда Черан тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо тўп ҳимоячидан қайтди. Ўз навбатида меҳмонларнинг аниқ зарбаси Павлюченко бартараф этди. Шу тариқа ўйин голсиз дуранг билан тугади.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 0:0
16 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3751 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, А.Буров, А.Ғиёсов, С.Назаров.
ВАР: И.Исмоилов.
АВАР: Т.Гайнуллин.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Павлюченко, Абдумажидов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Асқаров, Ортиқбоев, Собирхўжаев (Саиднуруллаев, 85), Усмонов (Холматов, 77), Черан, Адҳамзода (Алижонов, 90+5), Ҳамдамов.
"Навбаҳор": Юсупов, Аҳмедов (Ҳақназарий, 85), Ҳамробеков, Искандеров, Собиржонов (Жиянов, 57), Иванович, Болтабоев, Табатадзе (Шодибоев, 69), Жокич, Сайфиев, Исмоилов (Йўлдошев, 69).
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев, 33. Адҳамзода, 58. Болтабоев, 64. Сайфиев, 76. Шодибоев, 90+3.