Андижондаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.
Шацких: - Андижонда қийин ўйин бўлишини билардик, уларни ишқибозлар жуда яхши қўллаб-қувватлашади. Бугун улар футболдан завқ олишди деб ўйлайман. Баҳсда ҳақли ғалаба қозондик. Уч кун олдинги учрашувда катта куч сарфлагандик. Шунга қарамай, йигитлар борларини беришди ва муҳим ғалабага эришдик.
Андижонда ишқибозлар кўп келишини биламиз. Буни ҳам эътиборга олгандик. Суперлигада мухлис кўпайиши учун стадионларда қулайликлар яратиш керак. Ҳар бир одам бемалол оиласи билан келиб, ҳордиқ чиқара олиши зарур. Шиддатли ўйинлар ҳам бунга ёрдам беради.