Суперлига 10-турида жамоамиз "Андижон"ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин бошидаёқ "Шерлар" ҳисобни очишди. Асқаровнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Черан Усмоновга ўтказиб юборди. Ёш футболчи эса бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба билан ишғол қилди. 12-дақиқада Чераннинг яқин масофадан тепган тўпини мезбонлар посбони қайтариб қолди. "Андижон"дан Абдуманноновнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 30-дақиқада чиройли ҳужум гол билан якунланди. Азмиддинов қийин ҳолатда икки рақибни алдаб, майдон марказида турган Черанга тўпни етказди. Драган олдинга бораётан Ҳамдамовни дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди. Достон ўнг оёғида узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 0:2.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлардан Бубанья боши билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин бир неча вазиятда Павлюченко ишончли ўйнаган ҳолда жамоамизни мураккаб ҳолатлардан қутқарди. 88-дақиқада ўйин тақдири ҳал бўлди. Тўпни ҳимоячидан олиб қўйган Ҳамдамов бир футболчини алдаб, тўпни бўш турган Черанга ташлади. Драган дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилиб, баҳсга нуқта қўйди - 1:3. "Пахтакор" Андижондан ишончли ютуқ билан қайтди.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
2 июнь. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 17152 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, С.Шоюсупов, А.Усмонов, У.Раҳимжонов.
ВАР: Р.Каримов.
АВАР: М.Нехочин.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Андижон": Литовка, Ғуломов, Эсонов (Арвеладзе, 80), Бекмуродов, Абдуғаниев (Алижонов, 80), Азимов (Босняк, 87), Бубанья, Соҳибжонов (Имери, 80), Маматказин, Згурский (Турдимуродов, 46), Абдуманнонов.
"Пахтакор": Павлюченко, Абдумажидов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Асқаров, Ортиқбоев (Саиднуруллаев, 82), Холматов, Адҳамзода (Поёнов, 90+4), Усмонов (Эргашбоев, 86), Черан, Ҳамдамов.
Голлар: Усмонов, 4 - 0:1. Ҳамдамов, 30 - 0:2. Бубанья, 54 - 1:2. Черан, 88 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Абдумажидов, 53. Азмиддинов, 64.