Клуб янгиликлари

"Насаф" - "Пахтакор". Ўзбекистон Суперкубоги ўйини превьюси

Клуб янгиликлари
29 май куни "Шерлар" "Бунёдкор" стадионида "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоамиз суперкубокда олти бор майдонга тушган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив", 2016 ва 2023 йил "Насаф"га имконият бой берилган. Икки бор "Насаф" устидан ғалаба қўлга киритилган - 2021 ва 2022 йилларда. Таъкидлаш лозим, "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет тўртинчи марта ушбу соврин учун ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келмоқда. Ўйинни дискваликация сабабли жамоамиздан Сардор Собирхўжаев, рақибдан Ғолиб Ғайбуллаев ўтказиб юборади.

"Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 29 май, чоршанба куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00да бошланади.