Чемпионат доирасида жамоалар 48 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда устунлик жамоамиз тарафида. 41 баҳсда ютган "Пахтакор" 6 бор дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 136 гол урилиб, 29 тўп ўтказилган.
Тошкентдаги ўйинларнинг 21тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги бор сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Ўз майдонида "Пахтакор" 8 бор ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. Ўтган йили Тошкентда жамоамиз 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришган.
2007 йил Навоийда ўтган беллашувда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача чемпионатдаги энг йирик ғалабани қўлга киритган.
Баҳсни рақибдан Акаки Шулая дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги беллашув 25 май, шанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.