Сербиялик ҳужумчи жамоамиз таркибида Суперлигада "Динамо"га қарши ўйинда 100-тўпини киритди.
Черан Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет беш бор тўпурар бўлган биринчи футболчига айланган. "Динамо" дарвозасига урган голи унинг учун "Пахтакор"да чемпионатдаги 100-тўпига айланди. Яна 3 тўп киритган тақдирда Драган юқори лигада энг кўп тўп киритган ўйинчимиз бўлади.
"Пахтакор" сафида Чераннинг барча мусобақалардаги голлари сони 125тага етди. Суперлигадаги 100 гол учун унга жамоамиз сафида 143 ўйин етарли бўлди.
2018 йил - 3 гол
2019 йил - 23 гол
2020 йил - 21 гол
2021 йил - 16 гол
2022 йил - 20 гол
2023 йил - 13 гол
2024 йил - 4 гол...