"Пахтакор" 15-турда "Обод"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва биринчи даврани ғалаба билан тугатди.
Бунгача сафарда зафар қуча олмаган "шерлар" ёқимсиз анъанага "Обод"га қарши учрашувда чек қўйишди. Ўйинда ташаббусга эришган "Пахтакор" биринчи бўлимда ягона гол туфайли олдинга чиқиб олди. Сергеев ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди.
Иккинчи бўлимда ҳужумларимиз янада кескинлашди. Тез орада Ҳакимов ҳимоячилар хатосини кечирмаган бўлса, Сергеев бирга-бир ҳолатда рақиб посбонини доғда қолдирди. Бу вазиятда Каримов унга ажойиб тўп ошириб берди. Мезбонлар Исмоиловнинг зарбаси эвазига ҳисобни қисқартиришди. Охирги дақиқаларда асосий таркибда 2-ўйинини ўтказган Саъдиллаев голлари ҳисобини очди. Шу тариқа "Пахтакор" 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи даврани яхши кайфиятда якунлади.
"ОБОД" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (0:1)
24 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Цапенко, Р.Нўъмонов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
"Обод": Азамат Аҳмедов, Ҳусинов, Ғофуров, Умиров, Жалилов, Ҳасанов, Соломин (Бикмайкин, 68), Эрматов, Норхонов, Қаҳҳоров (Исмоилов, 55), Жасурхўжа (Васильев, 46).
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Козак, Исматуллаев, Ҳошимов (Авилов, 63), Азим Аҳмедов, Каримов, Юсупов, Сергеев, Нуруллаев (Саъдиллаев 86), Ҳакимов (Иброҳимов, 74).
Голлар: Сергеев, 32-пен - 0:1. Ҳакимов, 51 - 0:2. Сергеев, 61 - 0:3. Исмоилов, 67 - 1:3. Саъдиллаев, 90 - 1:4.
Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов, 36. Ҳошимов, 54. Юсупов, 77.