Бугун "Пахтакор" футбол клуби афсонаси Биродар Абдураимов 81 ёшга тўлмоқда.
Биродар Ҳасанович 1943 йилнинг 14 май кунида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Абдураимов 17 ёшидан "Пахтакор"нинг асосий таркибида майдонга тушган ва дебют учрашувида "Қайрат" дарвозасини ишғол қилган. "Пахтакор" учун умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган - 358та.
1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз зафар қучганда мураббийлар штабида фаолият юритган.
Биродар Абдураимов "Ўзбекистон Ифтихори" фахрий унвони лауреати ва "Шуҳрат" медали соҳиби саналади.
Абдураимов 1968 йил СССР чемпионати олий лигаси, 1972 йил СССР чемпионати биринчи лигаси тўпурарига айланган. Чемпионатларда 106 гол уриб, Григорий Федотов клуби аъзосига айланган.
81 ёшга тўлаётган Биродар Абдураимовни "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, ҳаётида бахтли ва ёрқин дамлар янада кўпроқ бўлишини тилаб қоламиз.