"Олимпик" билан беллашувдан кейин жамоамиз устози матбуот анжуманида қатнашди.
Шацких: - Ўйин қизиқарли кечди деб ўйлайман, айниқса, иккинчи бўлим. Тўғри тактика танладик. Бироқ биринчи бўлимда ҳужумда секинроқ ҳаракат қилдик. Танаффусдан сўнг бизда кескин ҳолатлар кўпроқ бўлди. Баҳс деярли тенг ўтди дейиш мумкин. Биз учрашув охирида характер кўрсатиб, ғалабани ўзимизга оғдирдик.
Жамоада муҳит ажойиб ҳолатда. Футболчиларнинг бир-бири муносабати жуда яхши. Ўйин давомида уларнинг ўзаро суҳбати ва эътирози бўлиши табиий. Футболда ҳиссиётлар доим бўлади.