"Шерлар" Суперлига 7-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"ка қарши баҳс олиб боришади.
Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар тўрт бор тўқнаш келган. Бир ўйинда жамоамиз, яна бирида рақиб зафар қучган, икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. "Пахтакор" 6 гол уриб, 5 тўп ўтказиб юборган. Шунингдек, кубокдаги бир тўқнашув жамоамиз фойдасига ҳал бўлган.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 11 май, шанба куни соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.