Клуб янгиликлари

Англиялик машҳур дарвозабон Дэвид Жеймс "Пахтакор"га ташриф буюрди

Клуб янгиликлари

Англия премьер-лигаси афсоналаридан бири саналган Дэвид Жеймс "Пахтакор" - "Металлург" учрашувини стадионда томоша қилди ва клуб фаолияти билан яқиндан танишди. У АПЛда 500дан ортиқ ўйинда майдонга тушган кам сонли футболчилардан бўлиб, Англия терма жамоасида 53 учрашув ўтказган.

"Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман Жеймсга клубимиз тарихи ва стадион тўғрисида сўзлаб бериб, жамоа томонидан қўлга киритилган совринлар билан таништирди. Таниқли дарвозабон ўз навбатида Ўзбекистоннинг етакчи клуби ҳамда катта тарихга эга стадионни кўришидан мамнунлигини билдирди.