Суперлига 6-турида "Пахтакор" Тошкентда "Металлург"ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин бошиданоқ ташаббусга эришган жамоамиз 15 дақиқа ичида икки тўп киритди. Дастлаб бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячи қайтаргач, Асқаров ўзига келган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Кейин Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг Мерк чап оёғида узоқ бурчакни ишғол қилди - 2:0. Бўлим ўрталарида рақибдан Отахонов ҳисобни қисқартирди. 39-дақиқада эса Адҳамзода рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужум бошлади. Ҳамдамовдан узатма қабул қилган Мерк дублини нишонлади.
Иккинчи бўлим бошларида Ҳамдамов ва Меркда қулай имконият бўлди, бироқ уларнинг зарбалари голга айланмади. 60-дақиқада бекободликлар пенальтидан фарқни қисқартиришди. 84-дақиқада Саитовнинг чап қанотдан оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллаб, "Пахтакор" таркибида ўзининг Суперлигада 99-голини урди! Охирги дақиқаларда "Металлург" Шариповнинг зарбаси эвазига фарқни кичик кўринишга келтирди. Шу тариқа 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган "Шерлар" муҳим ютуқни қўлга киритишди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 4:3 (3:1)
7 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2245 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, И.Азимов, Ш.Аъзамов, С.Назаров.
ВАР: Р.Каримов.
АВАР: Д.Акмалов.
Назоратчи: Т.Галеев.
Комиссар: Ш.Саид.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Азмиддинов, Ҳамралиев, Абдумажидов, Адҳамзода, Ортиқбоев, Холматов, Асқаров (Саиднуруллаев, 29; Черан, 46), Ҳамдамов (Усмонов, 77), Мерк (Холдорхонов, 70).
"Металлург": Давронов, Палич (Сатторов, 57), Абдураимов (Турсунқулов, 73), Шарипов, Тошқўзиев, Отахонов, Ғофурбеков (Шойқулов, 29), Эргашев, Миличкович, Ёсович (Қўзиев, 29), Жоржевич (Убайдуллаев, 46).
Голлар: Асқаров, 8 - 1:0. Мерк, 15 - 2:0. Отахонов, 31 - 2:1. Мерк, 39 - 3:1. Миличкович, 60-пен - 3:2. Черан, 84 - 4:2. Шарипов, 90+5.
Огоҳлантириш: Ғофурбеков, 3.