Клуб янгиликлари

“Пахтакор”нинг барча расмий ўйинлардаги статистикаси

Клуб янгиликлари


Жамоамизнинг ўз тарихида ўтказган расмий ўйинлари сони 2024 йилги мавсум бошланишидан аввал 2650тага етиб улгурди.

 “Пахтакор” тарихидаги барча расмий учрашувларнинг статистикаси орқали турли мусобақаларда кўрсаткичлар қандай кўриниш олганини батафсил билиб олиш мумкин. Ҳозирча энг кўп ўйин СССР чемпионатида ўтказилган – 1242та. Энг кўп ғалаба эса миллий чемпионатимизда қўлга киритилган – 635 марта. Рақиб дарвозасига гол уриш борасида Ўзбекистон чемпионатида рекордчимиз – 2073 гол. Ўзбекистон чемпионатида чемпионлик, ғалаба, урилган голлар ва қўлга киритилган очколар бўйича “Шерлар” яққол рекордчи саналади.

 Айни пайтга қадар жами 2650 расмий учрашувда “Пахтакор” майдонга чиққан. Уларда 1334 ғалаба, 587 дуранг ва 729 мағлубият қайд этилган. Рақиб дарвозасига урилган умумий голлар сони 4600тага етди. Дарвозамиздан эса 2952 тўп ўтказиб юборганмиз.

 Мусобақалар бўйича алоҳида кўрсаткичлар билан жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

 

Мусобақа

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Голлар

Ўзбекистон чемпионати

932

635

152

145

2073-779

СССР чемпионати

1242

442

349

451

1582-1603

Ўзбекистон Кубоги

174

117

27

30

493-188

СССР Кубоги

104

50

17

37

140-112

Чемпионлар Кубоги/Лигаси

124

52

25

47

173-182

Кубок Эгалари Кубоги

14

6

2

6

37-23

МДҲ Кубоги

35

14

13

8

59-40

СССР 1-лига Кубоги

14

11

2

1

21-8

Ўзбекистон Лига Кубоги

6

5

0

1

17-10

Суперкубок

5

2

0

3

5-7

Жами

2650

1334

587

729

4600-2952