Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги йил билан табриклайди!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ФК кириб келаётган янги 2024 йил билан барча инсонларни табриклайди. Ортда қолаётган йил клубимиз учун муваффақиятли ўтиб, 16-бор чемпионликка эришдик.

2024 йилда ҳам Ватанимиз Ўзбекистонимизда тинчлик ва ривожланиш кузатилишини Яратгандан сўраб қоламиз. Барча соҳада ўсиш ва тараққиёт кузатилсин. Клубимиз ҳар жиҳатдан ўсишга ҳаракат қилишда, янги мақсадларни забт этиш сари интилишда давом этади.

Янги йил барчага омад, бахт, барака, саломатлик ва фаровонлик келтирсин! Кириб келаётган 2024 йилингиз муборак бўлсин!