Клуб янгиликлари

“Пахтакор”да европалик мураббийлар гуруҳи иш бошлади

Клуб янгиликлари


Бундан буён Шота Арвеладзега европалик мутахассислар гуруҳи ёрдам беради.


Клуб бош директори Дмитрий Адисман жамоа мураббийлар штабида Шота Арвеладзедан ташқари грузиялик Гоча Ткебучава ва Арчил Арвеладзе, голландиялик Питер Хюистра ва венгриялик Ласло Ямбор ҳам фаолият олиб боришини эълон қилди. Ушбу мураббийлар фаолияти ҳақида маълумотлар билан танишинг.

Гоча ТКЕБУЧАВА

Туғилган санаси: 24.11.1963

Туғилган жойи: Тбилиси, Грузия

Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

1982                “Локомотив” Тбилиси

1982                “Динамо” Тбилиси

1982—1983    “Динамо” Москва

1984—1987    “Гурия”

1988                “Динамо” Тбилиси

1988—1991    “Гурия”

1991—1992    “Иберия”

1992—1993    “Ильвес” Финляндия

1993—1994    “Динамо” Тбилиси

1994—1995    “Хапоэль” Ашдод, Исроил

1995—1997    “Хакоах” Рамат-Ган, Исроил

1997                “Маккаби” Герцлия, Исроил

1997—1999    “Хакоах”, Рамат-Ган, Исроил

1999—2000    “Бейтер” Исроил

Мураббийлик фаолияти:

2001    “Динамо” Тбилиси

2004    Грузия ёшлар терма жамоаси

2012    “Байа Зугдиди”


Питер ХЮИСТРА

Туғилган санаси: 18.01.1967

Туғилган жойи: Фрисленд, Голландия

Футболчиликдаги амплуаси6 ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

1984–1986      “Гронинген”                                      17 ўйин 1 гол

1986–1987      “Веендам”                                         33 ўйин 5 гол

1987–1990      “Твенте”                                            93 ўйин 17 гол

1990–1995      “Глазго Рейнжерс” Шотландия        125 ўйин 22 гол

1995–1996      “Санфречче Хиросима” Япония      63 ўйин 13 гол

1996–1997      “Гронинген”                                      9 ўйин 2 гол

1997–2000      “Льерс” Бельгия                                54 ўйин 11 гол

394 учрашувда 71 гол муаллифи бўлган.

Голландия терма жамоасида 1988–1991 йилларда 8 учрашувда майдонга тушган.

Бошқарган жамоалари:

2001–2005      “Гронинген” (ёшлар)

2005–2009      “Витесс” (ёрдамчи)

2009–2010      “Аякс” (ёрдамчи)

2010–2012      “Гронинген”

2012–2013      “Де Граафсхап”

2015                Индонезия терма жамоаси

2015                “Персипаси” Индонезия

2017                “Треншин” Словакия (ёрдамчи)

Арчил АРВЕЛАДЗЕ

Туғилган санаси: 22.02.1973

Туғилган жойи: Тбилиси, Грузия

Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари:

1991—1994    “Иберия”/“Динамо” Тбилиси, 57 ўйин 35 гол

1993—1997    “Трабзонспор” Туркия, 46 ўйин 17 гол

1997—2000    НАК Голландия, 86 ўйин 42 гол

2000—2003    “Кёльн” Германия, 29 ўйин 7 гол

2003—2004    “Динамо” Тбилиси

2004—2005    “Локомотив” Тбилиси

Грузия терма жамоасида 32 учрашувда 6 тўп киритган.


Ласло ЯМБОР

Туғилган санаси: 22.10.1948

Ишлаган жамоалари:

1989 – 2003    “Аякс” Голландия

2003-2005      Cаудия Арабистони

2005-2006      “Дебрецен” Венгрия

2006                “Монако” Франция

2010-2012      “Қайсериспор” Туркия

2012-2015      “Қосимпошо” Туркия

2015                “Трабзонспор” Туркия