Клуб янгиликлари

Санжар Қувватов фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиради

Клуб янгиликлари
Сўнгги беш йилни "Пахтакор"да ўтказган дарвозабон Санжар Қувватов фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиради.

2019 йилдан бошлаб жамоамизда ўйнашни бошлаган Қувватов шу давр ичида жами 109 беллашувда майдонга туширилди. Санжар "Шерлар" билан бешта чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлди. Биз Қувватовнинг жамоамиз ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун раҳмат айтиб, келгуси фаолиятига омад тилаймиз.