Клуб янгиликлари

Аъзамов, Суюнов ва Турсуновга омад тилаймиз

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" сафида ўйнаб келган баъзи футболчилар жамоани тарк этишди.

2017 йилдан буён "Шерлар" сафида ўйнаб келган Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов, бир ярим йил ўйнаган Достон Турсуновга клуб раҳбарияти жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Аъзамов ва Суюнов "Пахтакор" билан бештадан чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучди. Аъзамов жамоамиз билан жами 141 учрашувда иштирок этиб, 3 гол муаллифига айланди. Суюнов эса 108 ўйинда майдонга тушди. Турсунов эса бир ярим йил ичида икки бор чемпионликни қўлга киритди. Достон 24 беллашувда 2 тўп киритди.

Шерзод Аъзамов, Элдор Суюнов ва Достон Турсуновга клубимиз билан эришилган ғалабалар учун миннатдорчилик билдириб, уларга фаолиятида омад тилаймиз.