Клуб янгиликлари

Умар Адҳамзода "Пахтакор" футболчисига айланди

Клуб янгиликлари

25 ёшли футболчи жамоамизга "Нефтчи"дан трансфер қилинди ва "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Умар кейинчалик "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида ўйнади. Суперлигада "Нефтчи" сафида 38 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол муаллифи бўлиб, 8 бор жамоадошлари гол уриши учун узатма берган. 2023 йил у фарғоналиклар таркибида жами 27 учрашувда 5 тўп киритиб, 3 голли узатмани амалга оширган. 2024 йилги мавсумдан бошлаб Адҳамзода ўзи тарбияланган клуб шарафини ҳимоя қилади.

"Пахтакор" билан шартнома имзолагандан сўнг Умар қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
- Қадрдон клубимга қайтганимдан хурсандман. "Пахтакор"да футбол билан шуғулланишни бошлаганман ва бир кун ушбу жамоа таркибида ўйнашни орзу қилганман. Энди бундай имкониятга эга бўлишимдан бахтиёрман. Жамоа либоси нимани англатишини яхши биламан. Муваффақиятлар учун бор кучимни беришга интиламан.