Клуб янгиликлари

Мирко Еличич "Пахтакор" ёшлар жамоасида иш бошлади

Клуб янгиликлари

Жамоамизда охирги марта 2021 йилда фаолият олиб борган Еличич яна клуб тизимига қайтди.

У энди "Пахтакор" ёшлар жамоасини бошқаради. Унга Ойбек Усмонхўжаев ва Илҳом Суюнов ёрдам беришади. Олим Шокиров эса "Пахтакор" академияси директори сифатидаги ишига қайтди. Биз ушбу мутахассисларнинг фаолиятига омад тилаймиз.