"Шерлар" 16-чемпионликни қўлга киритган мавсумда чемпионатларнинг умумий жадвалида таъқибчилардан янада илгарилаб олди.
Жами 932 ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" 635 ғалаба, 152 дуранг ва 145 мағлубият қайд этган ҳолда 2057 очко жамғарган. Рақиб дарвозасига умумий 2073 гол урилиб, 779 тўп ўтказиб юборилган. "Шерлар" энг кўп ғалаба қозонган, энг кўп тўп киритган ва энг кўп очко жамғарган ҳолда етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Бир ўйинда ўртача 2,2 очкога эга чиқилган. Бу борада кейинги поғонада бораётган "Нефтчи" билан ўртадаги фарқ катталашмоқда. Жамоамиз фарғоналикларга нисбатан 143та кўпроқ зафар қучиб, 442та кўпроқ гол уришга эришган. Очколар фарқи эса 435тага етди.
"Пахтакор" Суперлигада 16 карра чемпионликка сазовор бўлган ва мустақиллик даврида Ўзбекистоннинг энг кўп совринга эга чиққан жамоаси саналади. "Шерлар"нинг умумий совринлари сони 33тани ташкил этмоқда.