Максим Шацких 10 январга қадар футболчиларга дам берган. Кўплаб футболчиларимиз Сречко Катанец бошчилигида МТЖнинг БААдаги машғулотларида иштирок этишмоқда.
Булар - Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Азизбек Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёрбек Холматов.
Футболчиларимиз 28 декабрга қадар МТЖ ихтиёрида бўладилар. Кейин 26 футболчидан иборат рўйхат маълум бўлгач, шунга қараб Осиё Кубогига йўл оладилар. Шунингдек, Кими Мерк ҳам Қирғизистон терма жамоасининг Осиё Кубогига ҳозирлик кўрадиган йиғинида иштирок этади.
Максим Шацких одатга кўра Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказишни режа қилган. AKFA билан бу янада осон ва сифатли.
Хориждаги дастлабки йиғин МТЖ футболчиларисиз ўтади. Сабаби футболчилар Ватан шарафини ҳимоя қилгани Қатар яшил майдонларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.