"Пахтакор" ва "Ал Файҳа" жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Максим Шацких ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов қатнашди.
Шацких: - Хайрли кун. Эртага мавсумдаги охирги ўйинни ўтказамиз. Яхши футбол кўрсатишга интиламиз. Оғир ўтган мавсум якунида таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетиш учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларни хурсанд этишга уринамиз. Вазият қўлимизда эмас, лекин ютуққа эришишга интиламиз. Рақибнинг қандай таркибда келганини биламиз, лекин Чемпионлар Лигаси ва ички мусобақалар ўртасида фарқ бор. Жамоалар таркиби тенг ҳолатда деб ўйлайман.
Дастлабки ўйинларда бизга вазиятлардан фойдаланиш етишмади. Ўзимиз хатолар қилдик. Бундан тегишли хулосалар чиқарамиз. Келаси йил янада кучлироқ рақибларга қарши майдонга тушамиз.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Эртага барчани стадионюа кутиб қоламиз.
Холдорхонов: - Ҳаммага салом. Бизда ҳали имконият бор, ундан фойдаланишга уриниб кўрамиз. Эртага ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Жамоада кайфият жуда яхши ҳолатда.
Дастлабки баҳслардаги мағлубият қимматга тушди. Уларда очко қўлга киритганимизда ҳозир вазият назоратимиз остида бўлиши мумкин эди. Лекин ҳали имконият бор.