Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Ал Файҳа"

Клуб янгиликлари

2023 йилдаги сўнгги баҳсни "Шерлар" 5 декабрь куни ОЧЛ 6-тури доирасида "Ал Файҳа"га қарши "Бунёдкор" стадионида ўтказади.

Риёдда ўтган дастлабки беллашувда рақиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бўлажак ўйинда "Пахтакор" муваффақиятга эришган тақдирда бошқа гуруҳдаги натижаларга қараб нимчорак финалга йўл олиши мумкин. Жорий йил 16-чемпионликка эришган "Шерлар" мавсумни ғалаба билан юқори кайфиятда якунлашга интилади.

Жамоамиздан Шаҳзод Азмиддинов ва Одил Ҳамробеков дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Меҳмонларда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Ал Файҳа" жамоалари ўртасидаги ўйин 5 декабрь, сешанба куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.