Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 лигасида 9-бор чемпионга айланди!

Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиз биринчиликнинг охирги турида "Бунёдкор"дан 2:1 ҳисобида устун келиб, ушбу лигада 9-бор чемпионликка эришди. Дастлаб рақиб ҳисобни очган бўлса-да, Ҳабибуллаев ва Ибраимов томонидан киритилган икки тўп иродали ғалаба келтирди.

Бунгача "Пахтакор" 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2010, 2012 ва 2018 йилларда U-21 лигасида мавсумни энг юқори поғонада якунлаганди. Бу сафар эса 9-чемпионлик қўлга киритилди. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам"Пахтакор" рекордчи саналиб, 7 чемпионликка эга "Нефтчи" билан фарқни катталаштирди.

Мавсумни барқарор ўтказган "Пахтакор" ёшлар жамоаси 5 йиллик танаффусдан кейин яна лиганинг энг кучли жамоаси номини ўзига қайтариб олди. Ушбу муваффақият қўлга киритилишида клуб раҳбариятидан тортиб академия ходимларининг хизматларигача эътироф этиб ўтиш лозим. Олим Шокиров ва Ойбек Усмонхўжаев бошчилигидаги жамоа мавсумни ажойиб нотада якунлади.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" 2:1
Ҳакамлар: С.Абдураҳмонов, А.Эркинов, С.Содиқов, Д,Акмалов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Пахтакор": Шевченко, Ўринбоев (Ҳожибоев, 89), Поёнов, Саиднуруллаев, Тодоров, Усмонов (Б.Ўктамов, 90+3), Фомин, Позилов (Пазилдинов, 46), Абдуллаев, Ҳабибуллаев (Беглархонов, 46), Ибраимов.
"Бунёдкор": Собиров, Аҳмаджонов, Тўхтасинов, Одилов, Шомуродов, Ёрбеков, Тўлқинбеков, Аннаматов, Омонов, Саидов, Эркинов.
Голлар: Ҳабибуллаев 45, Ибраимов 68 - Одилов 31.