"Шерлар" 26-тур ўйинида "Бунёдкор"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Чемпионлик қўлга киритиб бўлгани сабабли Максим Шацких таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. Бир қатор ёшлар мазкур баҳсда синаб кўрилди. 14-дақиқада Холдорхонов Сайфиевнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Бунга рақиб икки гол билан жавоб берди. Абдураҳмонов ва Велингтон тўп муаллифлари бўлишди. Иккинчи бўлим бошида Саитовнинг пасидан сўнг Черан ҳисобни тенглаштирди ва ўзининг мавсумдаги 13-голини уриб, кетма-кет бешинчи марта тўпурарга айланди! Кейин "Бунёдкор"дан Маҳаммаджонов меҳмонларга ғалаба келтирди. Шу тариқа жамоамиз учун омадли кечган мавсум якунланди.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 2:3 (1:2)
1 декабрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 426 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, С.Абдураҳмонов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Саитов, Ҳамралиев, Турсунов, Сайфиев, Асқаров (Ибраимов, 67), Собирхўжаев (Эркинов, 46), Ҳамдамов (Ўринбоев, 79), Холдорхонов, Мерк (Абдумажидов, 62), Черан (Саиднуруллаев, 79).
"Бунёдкор": Каримов, Носко (Исматуллаев, 76), Маҳаммаджонов, Эргашев, Ўлмасалиев, Абдураҳмонов, Йўлдошев (У.Султонов, 76), Ҳакимов (Исмоналиев, 66), Туплиев (Иззатов, 84), Олимжонов (Ўткиров, 84), Велингтон.
Голлар: Холдорхонов, 14 - 1:0. Абдураҳмонов, 34 - 1:1. Велингтон, 37 - 1:2. Черан, 46 - 2:2. Маҳаммаджонов, 59 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Черан, 38. Туплиев, 68.