Суперлигада жамоамиз 16-бор чемпионга айланган мавсумида сўнгги турда Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан ўйнайди.
“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 35 беллашувнинг 14тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9та баҳсда дуранг ва 12 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 47 тўп киритиб, 40 гол ўтказиб юборган.
Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўз майдонимиздаги баҳсларда 8 ғалаба, 6 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик жамоамиз тарафида - 24:12.
"Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 декабрь, жума куни соат 17:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.