Чемпионлар Лигаси 5-турида жамоамиз Ал Айнда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин "Шерлар"нинг устунлиги остида кечди. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар посбони Чераннинг аниқ зарбасидан сўнг тўпни қайтарди. Холматовнинг уриниши эса ноаниқ бўлди. "Ал Айн" 18-дақиқада тезкор ҳужумдан кейин кутилмаганда ҳисобни очди. Эйса Халфан Павлюченко билан бирга-бир чиқиб бориб ҳисобни очди. Биринчи бўлимда устунлик бизда бўлса-да, танаффусга натижада ортда чиқиб кетдик.
Иккинчи бўлим бошидан ҳужумкорликни оширган футболчиларимиз тез орада олдинга чиқишди. 55-дақиқада Саитов-Черан-Эркинов ижросидаги комбинацияни Ҳожимат аниқ зарбаси билан якунлади. 62-дақиқада яна Чераннинг узатмасидан кейин Эркинов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилди - 1:2. 72-дақиқада мезбонларнинг аниқ зарбасидан кейин Павлюченко муқаррар голдан қутқарди. 78-дақиқада Черан ўйинга якуний нуқта қўйди. Собирхўжаев-Эркинов-Холматов уюштирган ҳужумни Драган деярли бўш дарвозани ишғол этиш билан якунлади - 1:3. Ушбу ғалаба "Пахтакор"нинг охирги тур арафасида нимчорак финалга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди.
"АЛ АЙН" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (1:0)
28 ноябрь. Ал Айн. "Ҳазза Бин Зайд" стадиони. 2926 томошабин.
Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Мустафо Калаф, Аҳмад Моаннес (Иордания), Рё Танимото (Япония).
ВАР: Жумпей Иида (Япония).
АВАР: Аҳмад Файсал (Иордания).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Шун Китамура (Япония).
"Ал Айн": Муҳаммад Бусанда, Муҳаммад Шокир, Аббос Блуши (Фалаҳ Воҳид, 81), Каку, Бандар Аҳбаби, Султон Саид (Паласиос, 62), Ҳолид Али, Жонатас, Мансур Шамси (Ҳолид Шамси, 67), Траоре (Ҳазим Муҳаммад, 81), Эйса Халфан (Лулендо, 62).
"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Азмиддинов (Холдорхонов, 90), Ҳамралиев, Сайфиев, Асқаров, Холматов, Турғунбоев (Ўринбоев, 90), Собирхўжаев, Эркинов (Ҳамдамов, 87), Черан.
Голлар: Эйса Халфан, 18 - 1:0. Эркинов, 55 - 1:1. Эркинов, 62 - 1:2. Черан, 78 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Азмиддинов, 9. Мансур Саид, 19. Асқаров, 45+3. Лулендо, 69.