Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 16-бор Ўзбекистон чемпиони ва соврин қўлга киритишда рекордлар ўрнатишда давом этади

Клуб янгиликлари
"Шерлар" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этишади.

16-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоамиз 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2023 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди. Шунингдек, жамоамиз иккинчи бор кетма-кет беш марта чемпион бўлган биринчи клубга айланди. Умумий рекорд ҳам "Пахтакор"га тегишли бўлиб, олти бор кетма-кет чемпионликка 2002-2007 йилларда эришган.

Чемпионликлардан ташқари, 13 бор Ўзбекистон Кубоги, 2 марта Суперкубок, бир мартадан МДҲ ва Лига Кубогида ҳам жамоамиз бош соврин соҳиби бўлган.

16-чемпионлик муборак!