"Сурхон"дан 2:1 ҳисобида устун келган "Шерлар" Ўзбекистоннинг 16 карра чемпионларига айланиб, рекордларни ёзишда давом этишади.
Ўйиндан аввал чемпионлик учун дуранг ҳам етарли бўлиб қолганига қарамай, футболчиларимиз фақат ғалаба учун олдинга ташланишди. Биринчи бўлимда Чераннинг уч вазиятдаги хавфли зарбалари йўлига термизликлар посбони ғов бўлди. Дастлабки дақиқаларда Алижонов жароҳати сабабли Саитовга алмаштирилди.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни янада оширган жамоамиз 53-дақиқада ҳисобни очди. Кескин ҳужум давомида Ҳамдамов тўпни Саитовга қолдирди. Дилшод эса "ўқдек" зарбаси билан дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилди - 0:1. 66-дақиқада чемпионлик ўйинида гол урувчи Турғунбоев ўзини кўрсатди. Сайфиевнинг узатмасидан кейин Азиз боши билан дарвозага тўпни киритди - 0:2. 72-дақиқада рақибдан Нимели ҳисобни қисқартирди. Мазкур натижа беллашув охиригача ўзгармади ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" жами 16-бор, кетма-кет 5-марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Ўйин якунига етгач, жамоамиз чемпионлик кубоги ва олтин медаллар билан тақдирланди.
"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)
24 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, М.Турдиев, Ф.Достонов, Д.Акмалов.
ВАР: И.Танташев.
АВАР: С.Шоюсупов.
Назоратчи: В.Коваленко.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Сурхон": Потапов, Асқаров, Ҳамиджонов, Пирмуҳаммадов (Шайдулов, 71), Сокал, Турсунов (Саидазимов, 83), Жамалутдинов (Абдураҳмонов, 46), Рамазонов, Нимели, Ҳасанов, Жумаев (Каримов, 71).
"Пахтакор": Павлюченко, Алижонов (Саитов, 8), Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Холматов, 46), Асқаров, Ҳамдамов (Турғунбоев, 54), Холдорхонов (Эркинов, 54), Черан.
Голлар: Саитов, 53 - 0:1. Турғунбоев, 66 - 0:2. Нимели, 72 - 1:2.
Огоҳлантириш: Турсунов, 13.