Суперлига 25-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон" билан куч синашади.
Мазкур ўйинда ғалаба қозонган тақдирда жамоамиз 16-бор Ўзбекистон чемпионига айланади. Чемпионлик учун навбатдаги икки беллашувнинг бирида ютиш етарли бўлади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 33 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 105 марта ишғол қилган "Шерлар" 29 тўп ўтказиб юборишган. Меҳмондаги ўйинларда 10 ғалаба, 5 мағлубият ва бир дурангга эгамиз. Голлар нисбати 36га 18ни ташкил қилади. Жами 15 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.
Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 24 ноябрь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:15да старт олади.