Клуб янгиликлари

Етти футболчимиз миллий терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футболчилари ФИФА кунларида терма жамоалари сафида расмий ўйинларда иштирок этади.

Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионати саралаш босқичида Туркманистон ҳамда Эронга қарши ўйинларда қатнашиш учун таклиф этилди.

16 ноябрь, 19:00
Туркманистон - Ўзбекистон

21 ноябрь, 18:00
Ўзбекистон - Эрон

Дарвозабон Павел Павлюченко Беларусь терма жамоасининг Андорра ва Косовога қарши Европа чемпионати саралаш босқичи баҳсларида иштирок этиш учун таклиф олди.

18 ноябрь, 22:00
Беларусь - Андорра

22 ноябрь, 00:45
Косово - Беларусь

Кими Мерк эса Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан жаҳон чемпионати саралаш беллашувларида Малайзия ва Ўмонга қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин.

16 ноябрь, 18:00
Малайзия - Қирғиз Республикаси

21 ноябрь, 19:00
Қирғиз Республикаси - Ўмон