Клуб янгиликлари

Туркманистонда "Аҳал" билан дуранг ўйнадик

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси 4-турида жамоамиз Ашхободда "Аҳал" билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Ўйин сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтгани сабабли футболчиларимиз оддий ҳаракатларда ҳам катта қийинчиликка дуч келишди. Тўпни назорат қилишда устунликка эришган бўлсак-да, голли имкониятлар яратишда муаммога дуч келинди. Иккинчи бўлимда Ҳамробеков майдондан четлатилгач, 81-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Қўшиб берилган дақиқаларда Эркинов мувозанатни тиклади. Шундан кейин Холдорхоновнинг хавфли зарбаси ноаниқ чиқди. Ушбу дурангдан сўнг "Пахтакор" 4 беллашувда 4 очко тўплади.

"АҲАЛ" – "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
7 ноябрь. Ашхобод. "Ашхобод" стадиони. 17270 томошабин.
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).
"Аҳал": Жапаров, Союнов, Башимов, Диниев, Равшанов (Умаров, 82), Аннаев (Мередов, 62), Тагаев, Гурбанов, Абдураҳмонов, Гелдиев, Ҳожамаммедов.
"Пахтакор": Павлюченко, Ҳамралиев, Ҳамробеков, Турғунбоев (Холдорхонов, 73), Черан (Банашак, 73), Эркинов, Собирхўжаев, Холматов, Сайфиев, Саитов, Азмиддинов.
Голлар: Абдураҳмонов, 81 - 1:0. Эркинов, 90+5 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Союнов, 33. Гурбанов, 44. Азмиддинов, 49.
Четлатиш: Ҳамробеков, 65.