“Пахтакор” грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Бугун “Пахтакор” стадионида ўтган анжуманда грузиялик афсонавий тўпурар, бунгача Туркия ҳамда Исроил клубларида фаолият кўрсатган Шота Арвеладзе “Пахтакор” билан шартномага имзо чекди. У жамоамизни бир ярим йил мобайнида бошқаради.
Клуб бош директори Дмитрий Адисман бу келишув хусусида шундай таъкидлади:
- “Пахтакор” жуда катта ва тарихга эга бўлган жамоа. Шота Арвеладзе эса “Олтин ҳарф”ларга бўялган жамоани ўз қўлига олмоқда. У бу жамоага келгунча Европада ишлаган. Демак, у Европага хос услубни жамоага келиб келишига ишонамиз. Арвеладзе билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилди.
Шартнома имзолангач, клуб Президенти Бобур Шодиев Шота Арвеладзега жамоа либосини тақдим этди.